Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Минглаб «қотил асаларилар» чаққан йигит комадан чиқди

Минглаб «қотил асаларилар» чаққан йигит комадан чиқди

Иллюстратив фото

Америкалик 20 ёшли Остин Беллами «қотил асаларилар» деб аталувчи африка асаларилари чаққанидан сўнг шифохонага тушган эди.

Остин уйи олдидаги лимон дарахти шохларини кесиш пайтида бехосдан асаларилар уясини бузиб юборган.

Огайо штатидаги Цинциннати университети тиббиёт марказида кузатув остидаги йигитнинг аҳволи ўнгланмоқда. Оиласининг маълум қилишича, 29 августда сунъий комага киритилган Остин 31 августда ўзига келган. Бунақаси камдан-кам кузатилади, шифокорлар у бутунлай тузалиб кетади, дейишмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг