Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Абонентларга санитар тозалаш хизматини кўрсатишда чекловлар мавжудми?

Абонентларга санитар тозалаш хизматини кўрсатишда чекловлар мавжудми?

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 февралдаги “Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 95-сон қарорига мувофиқ чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида хизмат кўрсатишга ихтисослашган ташкилотлар томонидан қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиш тартиби белгиланган

 Мазкур қарор (1-илова)га кўра “қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиш” қоидалари тасдиқланган. 

Қоидага биноан санитар тозалаш корхоналари томонидан абонентларга қаттиқ маиший чиқиндилар яъни жисмоний шахсларнинг ҳаёти ва фаолияти ҳамда юридик шахсларнинг фаолияти натижасида ҳосил бўлувчи органик ва ноорганик чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатилади.

Уларнинг таркибига қуйидаги: ҳудудда ва ободонлаштириш объектларидаги табиий жараёнлар натижасида ҳосил бўлувчи (озиқ-овқат, ўсимлик, ёғоч, шиша, резина, қоғоз, пластмасса, тўқимачилик маҳсулотлари, ўраш-жойлаш (қадоқлаш) материаллари, ўзининг фойдаланиш хусусиятини йўқотган уй-рўзғор буюмлари), супуринди шунингдек, (қаттиқ ёқилғида ишловчи маиший печкалар ва иситиш буғқозонларидан фойдаланиш натижасида ҳосил бўлувчи) чиқиндилар киради. 

Шу ўринда, олиб чиқиб кетиладиган қаттиқ маиший чиқиндиларнинг миқдори чекланмаган бўлиб, хизмат сифатига ҳудудларга хизмат кўрсатишда бириктирилган санитар тозалаш корхоналари масъул эканлигини маълум қиламиз. 

Шунингдек, қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетишнинг минимал даврийлиги кўп қаватли уйлар ёнидаги чиқинди тўплаш шохобчаларидан — бир кунда бир маротаба ҳамда якка тартибдаги турар жой сектори яъни маҳаллалардан “сигнал” усулида — уч кунда бир маротабани ташкил қилади. 

 Таъкидлаш жоизки, қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш жадвали фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан келишилган ҳолда белгиланади. Бунда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ маиший чиқиндиларни сақлашнинг чекланган муддати ўтиб кетмаслиги лозимлигига аҳамият қаратилади. 

Қаттиқ маиший чиқинди таркибига кирмайдиган қуйидаги: суюқ ва йирик габаритли маиший, чорвачилик, қурилиш, тупроқ, дарахт ва буталарни кесиш ҳамда агротехник ишлов беришдан ҳосил бўладиган (дарахт ва бута шох-шаббалари, барглар, кесиш ишлари қолдиқлари) ва смёт (йўл қопламаларининг емирилиш ва едирилиш маҳсули) каби чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизмат кўрсатувчи ташкилотлар томонидан келишилган нархларда алоҳида тўлов эвазига амалга оширилиши белгиланган. 

Бу борада фуқаролардан соҳага доир турли саволлар ёки мурожаат ва эътирозлар юзага келганда Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигининг кечаю кундуз ишлайдиган 1205 ҳамда 1275 ишонч рақамларига қолдириш орқали тезкор ва аниқ маълумотларга эга бўлишлари мумликлигини эслатиб ўтамиз. Қолаверса, текширилмаган маълумотларга ишонмасликни, фактчекингдан фойдаланишни ҳамда ишончли ва расмий ахборот манбаларига таянишни сўраймиз.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг