Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Наманганда махсус экспорт зонаси ташкил этилади

Наманганда махсус экспорт зонаси ташкил этилади

Наманганда махсус экспорт зонаси ташкил этилади. 

Президент фармонига кўра, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги махсус иқтисодий зоналарни бошқариш бўйича ваколатли орган ҳисобланади ҳамда хусусий бошқарувга берилган махсус иқтисодий зоналар фаолиятини мувофиқлаштиради.

Саноат зоналари маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан бошқарилади ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан уларнинг фаолияти мувофиқлаштирилади.

Наманган вилоятида “Наманган” махсус экспорт зонаси ташкил этилади.

2025 йил 1 июндан махсус иқтисодий зоналар иштирокчилари томонидан маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва экспортга реализация қилиш учун фойдаланадиган импорт хомашё, материал ва бутловчи қисмларни божхона тўловларини тўламаган ҳолда “товарларни божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режимига жойлаштириш орқали уларни божхона расмийлаштирувидан ўтказиш амалиёти йўлга қўйилади.

 2028 йил 1 январгача махсус иқтисодий ва саноат зоналари дирекциялари ер солиғи бўйича ҳисобланган сумманинг бир фоизи миқдорида улар томонидан ижарага берилган ер майдонлари учун тўловни амалга ошириши белгиланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг