Наманганда таълим ходимларига мажбурий чипта сотган расмий жазоланди
Ижтимоий тармоқларда уюштирилаётган байрам концертига Наманган туманидаги мактаб ва давлат мактабгача таълим муассасалари ходимларига мажбурий равишда чипта сотилаётгани иддао қилинган хабар тарқалган эди.
Наманган вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати, берган маълумотга кўра, ҳолат юзасидан тезкор ишчи гуруҳи тузилиб, ўрганиш ишлари олиб борилган.
«Жараёнда туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими ходими томонидан ўзбошимчалик билан чипталар сотилгани аниқланди. ММТБ ходимига «Хайфсан» интизомий жазо чораси қўлланилди. Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси умумтаълим муассасаларида мажбурий, асоссиз ва қонунга зид равишда ҳар қандай пул маблағлари йиғилишига йўл қўймаслигини билдиради.
Ҳозирда таълим муассасалари ходимларига пуллари қайтариб берилди», – дейилади расмий хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter