Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

42 маротаба йўл қоидасини бузган ҳайдовчининг гипс ишлаб чиқариш ускунаси хатлаб қўйилди

42 маротаба йўл қоидасини бузган ҳайдовчининг гипс ишлаб чиқариш ускунаси хатлаб қўйилди

Йўл ҳаракати қоидаларини мунтазам бузиб келганлиги учун Булоқбоши туманида яшовчи М.Ж. 42 та маъмурий жаримага тортилган.

ИИБ ЙҲХБ органлари томонидан Мажбурий ижро бюроси Булоқбоши туман бўлимига келиб тушган жарима солиш тўғрисидаги 42 та қарорларга мувофиқ М.Ж.дан жами 17 млн сўмдан зиёд маъмурий жарималар ундирилиши белгиланган.

Бўлим давлат ижрочиси қарздорни жарима пулларини тўлаши юзасидан огоҳлантирган. Бироқ, жарима пуллари тўланмагач, ижро ҳаракатлари олиб борилган ҳамда қарздор М.Ж.нинг яшаш хонадонидаги гипс ишлаб чиқариш ускунаси хатлаб қўйилган.

Келгусида қарздорлик бартараф этилмаса, хатланган ускунани савдога чиқариш чоралари кўрилади, дейилади МИБ хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг