Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда аномал иссиқ қачон бўлиши мумкинлиги айтилди

Ўзбекистонда аномал иссиқ қачон бўлиши мумкинлиги айтилди

Фото: Xabar. uz

Ўзбекистонда жорий йилнинг июл ва август ойи бошларида ғайритабиий (аномал) иссиқлик даврлари кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти прогнозида маълумот берилди.

Қайд этилишича, баъзи кунларда ҳарорат узоқ муддатли ўртача қийматлардан сезиларли даражада кўтарилиши мумкин, эҳтимол бу вазият минтақада вужудга келувчи термик депрессия жараёни таъсири билан узвий боғлиқ. 

Шарқий зона (Фарғона водийси), Тошкент вилояти тоғли ҳудудлари ҳамда Сурхондарё вилоятида бутун ёз давомида ҳаво ҳарорати кўп йиллик иқлимий меъёр кўрсаткичларига яқин бўлиши мумкин.

Термик депрессия – бу ёзги синоптик жараён бўлиб, Марказий Осиёнинг жануби-шарқида паст босимли ҳудуд пайдо бўлиши, қуруқ-жазирама иссиқ об-ҳаво билан тавсифланади (бу даврда Марказий Осиё текислик ҳудудларида ҳаво ҳарорати +44...+46 даражага, баъзи ҳолларда, +48 даражагача етиши мумкин). 

Термик депрессиянинг давомийлиги 2-3 суткадан 5-7 суткагача, баъзи йилларда эса 1,5–2 ҳафтагача давом этиши мумкин. Сўнгги пайтларда мазкур синоптик жараён кузатилган даврда минтақа мамлакатларида қишлоқ хўжалиги, иқтисодиёт тармоқлари ҳамда энергетик тизимда кучли зўриқишлар кузатилмоқда.

Июн ойининг биринчи ва учинчи декадаси баъзи кунларида Ўзбекистон бўйлаб бироз ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда. Текислик ҳудудларида ёзнинг қолган ойларида ёғингарчилик эҳтимоли деярли мавжуд эмас, республиканинг тоғ ва тоғолди ҳудудларида қисқа муддатли ёғингарчиликлар бўлиш эҳтимоли мавжуд. Бу асосан куннинг иккинчи ярмида локал хусусиятли об-шароити билан боғлиқ. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг