Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўндан ошиқ банкларга жарима жазоси қўлланилди

Ўндан ошиқ банкларга жарима жазоси қўлланилди

Фото: Xabar.uz

Марказий банк қоидабузарликлар учун 11 та банкка нисбатан жарима санкцияси қўллади. 

Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси жорий йилнинг май ойидаги йиғилишларида (7 марта) 47 та масалани кўриб чиқди ва улар бўйича тегишли қарорлар қабул қилган. 

Рўйхатга олиш ва рухсат бериш йўналишида 36 та, хусусан, кредит ташкилотлари уставига киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш (2 та), кредит ташкилотларининг устав фондидаги улушига эгалик қилиш учун рухсат бериш (2 та), микромолия ташкилотлари фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар реестрига киритиш (2 та), микромолия ташкилотларига берилган лицензияларни қайта расмийлаштириш (13 та), тўлов ташкилотларига берилган лицензияни чақириб олиш (2 та), микромолия ташкилотларини ҳисоб рўйхатига олиш (2 та) ҳамда тижорат банклари кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолари, шунингдек, муҳим аҳамиятга эга ходимларининг номзодларини кўриб чиқиш (13 та) билан боғлиқ масалалар кўрилди.

Кредит ташкилотларининг молиявий ҳолатига доир 11 та масала Марказий банкнинг кўрсатмалари ва пруденциал меъёрлари талабларининг бажарилиши, банклар ва микромолия ташкилотларида ўтказилган текширишлар натижалари ҳам муҳокама қилинди.

Тижорат банклари ва микромолия ташкилотларида ўтказилган ўрганишлар натижасида аниқланган қоидабузарликлар, яъни банк кафолатлари тўғрисидаги маълумотларнинг Кредит ахборотининг давлат реестрига тўлиқ юборилишини таъминламаганлиги ҳамда очиқ валюта мавқеи бўйича ўрнатилган лимитларга амал қилмаганлиги учун 3 та банк чора ва санкциялар қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилди.

Шунингдек, PAYMENT AGGREGATION SYSTEMS ва YURT PAY масъулияти чекланган жамиятлари таъсисчилари томонидан ташкилотлар фаолиятини тўхтатиш бўйича қарорга келингани сабабли уларнинг лицензиясини чақириб олиш тўғрисида қарор қабул қилинди ҳамда амалдаги қонунчилик ва Марказий банк томонидан ўрнатилган иқтисодий меъёрлар талабларига риоя қилинмаганлиги ва аниқланган қоидабузарликлар учун 11 та банкка нисбатан жарима санкцияси қўлланилди.

1 та микромолия ташкилотида ўтказилган инспекция текшируви натижасида аниқланган қоидабузарликлар учун жамиятнинг кредитлаш операцияларини амалга ошириш фаолияти уч ой муддатга чекланди.

Бундан ташқари, Қўмита томонидан банк тизими барқарорлигини сақлаш, омонатчилар ва инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тамойилидан келиб чиқиб, тижорат банклари бошқарувлари ва микромолия ташкилотлари раҳбариятларига аниқланган камчиликларни тузатиш, улар бўйича тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, ўрнатилган пруденциал нормативларга амал қилиш, банк фаолиятида мавжуд заифликларни бартараф этиш ва молиявий ҳолатини соғломлаштиришга қаратилган талабларга риоя қилиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг