Тошкентдаги хонадонда газ портлади: жабрланган бор

Тошкентда газ чақнаши оқибатида бир киши жароҳат олди. Бу ҳақда пойтахт ФВБ хабар берди.
26 феврал куни соат 17:37 да Тошкент шаҳар ФВБга Яшнобод тумани, Маҳтумқули кўчасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг биридаги хонадон ошхонасида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаш содир бўлганлиги тўғрисида хабар тушган.
Айтилган манзилга ёнғин-қутқарув экипажлари етиб борган. Ҳодиса натижасида ёнғин содир бўлмаган.
Чақнаш оқибатида 1 нафар фуқаро куйиш тан жароҳати олиб, шифохонага юборилган.
Воқеа жойига ФВБ, ИИББ, ССБ, прокуратура ва бошқа тегишли ташкилотлар ходимлари етиб борган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter