Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сурхондарёда икки қаватли савдо дўкони ёниб кетди

Сурхондарёда икки қаватли савдо дўкони ёниб кетди

31 май куни соат 05:11 да Шўрчи тумани «Боботоғ» маҳалласи Мустақиллик кўчасида жойлашган икки қаватли аралаш моллар савдо дўконининг 2-қавати 85 квадрат метр майдонида ёнғин содир бўлган ва бинонинг шифт қисми ёнган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида содир бўлган ёнғин юзасидан маълумот берди.

Воқеа жойига ёнғин-қутқарув экипажлари соат 05:14 да етиб бориб, ёнғин соат 05:19 да қуршаб олинган ва соат 06:40 да батамом ўчирилган.

Ёнғин қутқарувчиларининг саъй-ҳаракатлари натижасида бинонинг 1-қавати ҳамда 200 квадрат метр жойи сақлаб қолинган. Воқеа жойига Фавқулодда вазиятлар органлари масъуллари ва бошқа мутасаддилар етиб борган. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғин келиб чиқиш сабаблари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг