Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Сен ҳайвонсан. Тўхтаб тур, сен бола...» — Қашқадарё молия бошқармаси раҳбарининг аудиоси тарқалди

«Сен ҳайвонсан. Тўхтаб тур, сен бола...» — Қашқадарё молия бошқармаси раҳбарининг аудиоси тарқалди

Бир қатор оммавий ахборот воситаларида Қашқадарё вилояти молия бошқармаси бошлиғи Файзулло Юсуповга тегишли экани айтилган видео тарқалди. 

Унда онлайн йиғилиш ўтказаётган Юсупов Косон тумани молия бўлими мудирини ҳақорат қилгани маълум қилинган. Косон тумани молия бўлими мудири эса Юсуповнинг ҳақоратига эътироз билдириб, ўзини ҳимоя қилишга уринган. 

«Сен ҳайвонсан. Тўхтаб тур, сен бола. Сен факсограмма олмасдан туриб молия мудири бўлиб ўтирибсанми ҳали? Чиқар бу ноинсофни»,—дея баттар қизишган Юсуповга тегишлилиги айтилган овоз. 

Шунингдек, у «Ҳайвон дедингиз», деб ликиллайди. Ҳайвондан нима фарқи бор бу эшакнинг?!»,— дея ҳақоратни давом ҳам эттирган. 

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот котиби Аҳрор Содиқов мазкур масала юзасидан баёнот берди.

«Бу ҳолат вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Н.Эркаев раҳбарлигида Ф.Юсупов ва Ш.Сафаров иштирокида вилоят ҳокимлигида муҳокама қилинди ҳамда иш фаолиятида ходимларга нисбатан одоб-ахлоқ нормаларига амал қилган ҳолда хушмуомила муносабатда бўлиш ҳамда масалаларни қонун доирасида кўриб чиқиш юзасидан вилоят Молия бош бошқармаси бошлиғи Ф.Юсупов қатъий огоҳлантирилди.

Шунингдек, бу каби ҳолатларни вилоятнинг бошқа ташкилотлари раҳбарлари иш фаолиятида қайтарилишини олдини олиш мақсадида, раҳбарларнинг масъулиятини ошириш мақсадида, вилоят Молия бошқармаси бошлиғи Ф.Юсуповнинг масъулиятини кўриб чиқиш юзасидан Молия вазирлигига тақдимнома киритилди»,—дейилади Содиқовнинг баёнотида.

Таъкидлаш жоизки, Юсупов ушбу лавозимга 2019 йилнинг кузида тайинланганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг