Қашқадарёда ёқилғи қуйиш шохобчаси ёнди: жароҳат олганлар бор

Қашқадарёдаги ёқилғи қуйиш шохобчасида ёнғин юз берди.
10 март куни Қашқадарё вилояти, Касби тумани "Дўстлик" МФЙ ҳудудида жойлашган ёқилғи қуйиш шохобча ҳовлисида 2 та 9 тоннали сиғим ёнган.
Воқеа жойига қутқарув хизматида 4 та ёнғин қутқарув бўлинмалари етиб бориб, ёнғин тўлиқ ўчирган.
ФВВ расмий хабарига кўра, ёнғин оқибатида 2 нафар фуқаролар куйиш тан жароҳатини олган. Ҳозирда уларнинг аҳволи яхши экани айтилмоқда. Ҳалок бўлган фуқаролар йўқ.
Ёнғин сабаби ва зарарига аниқлик киритилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter