Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Аёл хиёнатчи эрига қарши одам ёллади

Аёл хиёнатчи эрига қарши одам ёллади

Фото: «Tergov.uz»

2021 йил 26 апрель куни соат 01:00 ларда Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани Бахт маҳалласида яшовчи 58 ёшли А.Олимжоннинг яшаш ҳовлисига номаълум шахслар юзларига қора рангли ниқоб кийган ҳолда кирган. Улар А.Олимжоннинг ухлаб ётганлигидан фойдаланиб, унга таёқ билан ҳужум қилган. Уни ураётган вақтларида А.Олимжон уларга фаол қаршилик кўрсатган. Шунга қарамай, улар унга тегишли телефон аппаратини олиб, ҳодиса жойидан яширинганлар. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тўрақўрғон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисми «в» банди (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни А.Олимжоннинг турмуш ўртоғи 53 ёшли А.Муқаддаснинг буюртмасига асосан жияни 22 ёшли М.Нодирбек таниши 21 ёшли Б.Шаҳзодбек билан содир қилганлиги, А.Муқаддас турмуш ўртоғи аёллар билан ишқий муносабатга киришиб унга хиёнат қилаётганлиги сабабли қўрқитиб қўйиш мақсадида буюртма берганлиги аниқланиб, М.Нодирбекдан телефон аппарати ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг