Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Японияда сўнгги 40 йилда илк маротаба вояга етган тахт вориси пайдо бўлди

Японияда сўнгги 40 йилда илк маротаба вояга етган тахт вориси пайдо бўлди

Шаҳзода Хисахито

Фото: East News

Японияда сўнгги 40 йилда илк маротаба вояга етган тахт вориси пайдо бўлди. Бу ҳақда ABC News хабар берди.

Шаҳзода Хисахито 6 сентябрда 18 ёшини қарши олди ва шу тариқа япон императори оиласида 1985 йилдан буён биринчи марта эркак кишининг вояга етгани нишонланди. Бу воқеа дунёдаги энг қадимий монархияга, қолаверса бутун Японияга, сулола давомийлигини сақлаб қолиш умидини берди.

Ҳозирги император Нарухито шаҳзода Хисахитонинг амакиси ҳисобланади. Император оиласида «кичик шаҳзода»дагача ворислик ёшига етиб келган охирги эркак киши айнан унинг отаси — шаҳзода Акисинодир.

Хисахито 17 кишидан иборат император оиласининг энг кенжаси (унинг икки нафар опаси бор), оилада эркаклар сони атиги 4 нафар. Аёл кишининг тахтга ўтиришига изн берилмайдиган Япония монархияси учун бу ҳолат жуда жиддий чорловдир.

Император оиласининг оддий одамлар билан турмуш қурган аёллари нафақат тахтга даъво қила оладилар, балки монарх оиласи аъзолигини ҳам йўқотадилар.

Шунга қарамасдан, японлар ворис йўқлигидан император Нарухитонинг ягона фарзанди ва қизи малика Айкони бўлғуси император сифатида кўришаётганди. Бироқ 2006 йилда шаҳзода Хисахито туғилиши билан аёлларга тахтга ўтириш ҳуқуқини бериш масаласи узил-кесил ёпилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг