Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Японияда чет эллик ишчилар сони рекорд даражада кўпайди

Японияда чет эллик ишчилар сони рекорд даражада кўпайди

Фото: Pixabay

Японияда 2024 йилда рекорд даражада кўп сонли чет эллик ишчилар рўйхатга олинди. Соғлиқни сақлаш, қурилиш ва ижтимоий хизматларда, айниқса, кадрлар етишмаслиги яққол сезилмоқда.

Мамлакат ҳукумати тақдим этган статистикага кўра, ўтган йили Японияда хориждан келиб ишловчилар сони 2,3 млн нафардан ошган. 12 йилдирки, ушбу кўрсаткич тинмай ошмоқда.

Чет элдан келиб ишловчиларнинг ҳар тўртинчиси ёки 570 708 киши — ветнамлик. Иккинчи ўринда хитойликлар — 408 805 киши, учинчи ўринда филиппинликлар — 245 565 киши. Мянма, Индонезия ва Шри-Ланкадан келувчи ишчилар сони ҳам йилдан-йилга ошиб боряпти.

Япония ҳукумати чет эллик ишчиларнинг кўпайганини мамлакатда ишчи кучи етишмаслиги билан изоҳлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг