Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Японияда уй ҳайвонлари учун ҳам кафелар мавжуд

Японияда уй ҳайвонлари учун ҳам кафелар мавжуд

фото: интернет, очиқ манба

Сиз мушуклар ёки бошқа ҳайвонлар билан бирга ҳордиқ олишингиз мумкин бўлган кафе ҳақида эшитганмисиз? Бундай жойлар уй ҳайвонлари кафелари деб аталади ва тобора бутун дунёда оммалашмоқда.

Ҳайвонлар қўним топган кафелар чарчоқдан халос бўлишга, тарангликни бартараф этишга ва кайфиятни кўтаришга ёрдам беради. Японияда ҳайвонлар жойлашган муассасалар 2004 йилдан бери амалда миллий ҳодисага айланди. Ушбу меҳмондўст мамлакатнинг деярли ҳар бир шаҳрида сиз турли хил зотли, ранг ва ўлчамдаги мушуклардан ташкил топган кафеларни учратишингиз мумкин. Ҳайвонлар билан кафелар янада экзотик ва хилма-хил бўлиб бормоқда: итлар, қуёнлар, бойқушлар, кирпилар, судралувчилар – меҳр-муҳаббат ардоғидаги ҳайвонлар ўз меҳмонларини хурсанд қилишга тайёр.

Японияда бўлганингизда, уй ҳайвонлари учун қулай ва дўстона кафега ташриф буюришингиздан олдин ўзингизни бу учрашувга тайёрланг! Муассаса маъмурияти томонидан ўрнатилган қоидаларни унутманг – ва ҳар куни ширин кулча билан бир пиёла кофе ҳайвонот боғи оламига қизиқарли саёҳатга айланади. Неко-кафеда сизни мушуклар ўраб олади, фукуро-кафеда бойқушлар, усаги-кафеда – ёқимтой қуёнлар сизни хурсанд қилади. Сиз ҳайвонлар билан ўйнашингиз, уларни овқатлантиришингиз ва суратга олишингиз мумкин.

Бундай турдаги биринчи кафе 1998 йилда Тайванда пайдо бўлганига қарамай, айнан японияликлар бундай муассасаларнинг имкониятларини очиб беришган ва уларни оммалаштиришган. Уй ҳайвонлари кафесида таомларнинг тематик танлови сизни ҳайратда қолдиради. Сиз бу ердан бир олам таассуротлар билан хотиржам ҳолда кетасиз ва албатта қайтиб келишни хоҳлайсиз.

Маълумот учун: Биринчи ҳайвонлар кафеси, неко кафе 2004 йилда Осакада очилган.

Токиода «типратиканли» кафе 2016 йилда очилган. У «Garri» деб аталади ва унда 30 га яқин ҳайвонлар яшайди.

Токиода энг машҳур 4 та неко кафе мавжуд: «Neko Jalala», «Neko-maru», «Calico», «Calaugh».

Ҳайвонлар билан кафеда сиз маълум гигиена қоидаларига риоя қилишингиз керак. Сиздан қўлингизни антисептик билан ювишингиз ва пойабзалингизни алмаштиришингиз сўралади. Япония халқи озодаликка жуда эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиши билан машҳур.

Камерангиздаги чироғни ўчириб қўйганингизга ишонч ҳосил қилинг. Бу нафақат ҳайвонларни безовта қилади, балки уларнинг соғлиғига ҳақиқий зарар етказиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг