Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Узоқ вақтгача қораймайдиган банан нави яратилди

Узоқ вақтгача қораймайдиган банан нави яратилди

Фото: РИА Новости

Британиянинг Tropic биотехнология компанияси тозаланганидан сўнг 12 соатгача қораймайдиган банан навини яратди, деб хабар берди The Guardian.

Қолаверса, янги банан нави пўстлоғи арчилганидан сўнг бир сутка ичида бошқа бананларга қараганда 30 фоиз секинроқ қораяди. Бунга эришиш учун генетиклар меванинг қорайишига олиб келувчи полифенолоксидаза ферменти ишлаб чиқарилишига жавобгар генни ўчириб қўйишди. Ушбу технология аввал олмалар, помидорлар ва қўзиқоринларни модификациялашда қўлланилган эди. Олимлар янги бананга бегона ДНК қўшишмаган, шу боис у ГМО (гени модификацияланган организм) ҳисобланмайди. дейилади хабарда.

АҚШ, Канада, Колумбия, Гондурас ва Филиппинда янги навли бананлар савдосига рухсат берилди.

Таъкидланишича, бананлар — жаҳонда энг оммалашган мевалардан бири, бироқ сақлаш муддати қисқалиги сабабли, маҳсулотнинг қарийб ярми чиқитга чиқмоқда. Янги ишланма меванинг исроф бўлишини чеклаб, иссиқхона газларини қисқартиришда ёрдам бериши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг