Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентдаги концерт олдидан Григорий Лепс шифохонага тушиб қолди

Тошкентдаги концерт олдидан Григорий Лепс шифохонага тушиб қолди

«Серсоқол» сериалидан лавҳа

Фото: «Rutube»

Россиялик хонанда Григорий Лепс қовурғаси синиши оқибатида шифохонага тушиб қолган. Бу ҳақда «РЕН ТВ» хабар тарқатган.

Лепснинг матбуот котиби ҳам унинг шифохонада эканлигини тасдиқлаган, аммо шифокорлар ташхиси ҳақида маълумот бермаган.

«Ҳа, бу ҳақиқат, аммо мен бунга ҳозир изоҳ бера олмайман. Ҳаммаси жойида, унинг аҳволи яхши»,— дея маълумот берган қўшиқчининг вакили Наталя Мостакова.

Эслатиб ўтамиз, Григорий Лепс 2018 йил 21 май куни соат 19:00 да Тошкент шаҳридаги «Халқлар дўстлиги» санъат саройида концерт бериши режалаштирилган.

Аввалроқ Лепснинг Тошкентда ўтиши керак бўлган концерти икки марта қолдирилгани ҳақида хабар берган эдик.

Мавзуга доир:

Григорий Лепс концерти учун сотилган чипталар пулини ким қайтариб беради?

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг