Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тейлор Свифт миллиардерга айланди

Тейлор Свифт миллиардерга айланди

Америкалик қўшиқчи Тейлор Свифт илк бор миллиардерлар рўйхатига кирди, деб хабар бермоқда Bloomberg. Хонанданинг фаолиятидаги энг йирик Eras концерт гастроли туфайли унинг бойлиги 1 миллиард доллардан ошди.

Тўрт йил аввал унинг бойлиги 185 млн бўлган.

Bloomberg маълумотларига кўра, хонанданинг бойлиги 2019 йилдан бери қуйидагича кўпайган: 400 миллион доллар мусиқа релизлари, 370 миллион доллар чипталар ва маҳсулотлар савдосидан, 110 миллион доллар эса кўчмас мулкидан тушган.

Қайд этилишича, қўшиқчи нафақат мусиқа ва чиқишлардан, шунингдек, сифатли маркетинг орқали бойлик топган саноқли санъаткорлардан бирига айланди. Агентлик шунингдек, хонанданинг 2023 йилда ўтказган 53 та концерти АҚШ ялпи ички маҳсулотини 4,3 миллиард долларга оширганини таъкидлайди.

Bloomberg таъкидлашича, тур америкаликлар пандемия тугаганидан кейин жонли мусиқага пул сарфлашга тайёр бўлган пайтда бошланди. Свифтнинг концерти чиптаси ўртача 254 доллар туради, иккиламчи бозорда нархлар юқорироқ. Унинг концерт гастроли доирасида яна 89 та чиқиши бор.

Тейлор Свифт 33 ёшда. У 14 ёшидан мусиқа яратишни бошлаган, илк альбомлари кантри-поп услубида ёзилган. Унинг «Репутатион» альбоми бестселлер бўлди ва АҚШ, Канада, Буюк Британия ва бошқа мамлакатларда хит-парадларда биринчи ўринни эгаллади. У альбомлари энг кўп сотилган мусиқачилардан бири. Spotify стриминг хизматида эса энг кўп тингланадиган қўшиқчи.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг