Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Марк Цукерберг ашаддий рақибини ортда қолдирди

Марк Цукерберг ашаддий рақибини ортда қолдирди

Фото: Пикабу

Bloomberg талқинига кўра, Марк Цукерберг $187 млрд бойлиги билан дунёнинг энг бой кишилари орасида учинчи ўринга кўтарилди. Натижада унинг ашаддий рақиби Илон Маск ($181 млрд) кучли учликни тарк этди.

Манба: Bloomberg

Жаҳондаги энг бой инсон — Louis Vuitton компаниялари гуруҳини бошқараётган Бернар Арно ($223 млрд).

Amazon асосчиси Жефф Безос ($207 млрд) — иккинчи ўринда.

Ўтган йили Илон Маск сайёрамизнинг энг бой кишиси эди, бироқ Tesla йил бошидан буён 34 фоиз қийматини йўқотиши уни пастга тушириб юборди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг