Тежамкор япон аёли учта уй учун пул йиғишга муваффақ бўлди
Саки Тамогами 19 ёшида ўз олдига мақсад қўйди – учта уй сотиб олиш. Ва аёл буни уддалади.
Саки кўчмас мулк агентлигига ишга киргач, имкони борича ҳамма нарсага пул тежашни бошлади. У кийим-кечак сотиб олмади, балки оила аъзолари ва дўстларидан совғаларни қабул қилди. Ёки бор кийимларини йиллар давомида кийишга одатланди. Хоним ҳатто гўзаллик салонларига боришни ҳам қисқартирди, албатта, озиқ-овқатни тежаб, кунлик озиқ-овқат харажатларини тахминан 1,4 долларгача камайтирди. Унинг таоми асосан угра, турп, редиска ва шунга ўхшаш фойдали, лекин арзон овқатлар эди. Умуман олганда, Сакининг шиори арзонлаштирилмаган нарсаларни сотиб олмаслик. Бу осон бўлмади, лекин ой сайин ўсиб бораётган маблағ Сакига таскин берди.
Шундай қилиб, унинг орзуси ушалди ва ҳозир 37 ёшли аёлнинг учта уйи бор: биринчисини 69 минг долларга, иккинчисини 124 минг долларга ва учинчисини 256 минг долларга сотиб олди. Кўпчилик Сакини унинг қатъияти ва тежамкорлиги учун мақтайди, аммо баъзилар ўзи учун зарур бўлган барча яхши нарсалардан воз кечилган ҳаётни маъқулламайди. Айтганча, Саки хоним мақсадига эришганига қарамай ҳалиям тежамкор ҳаётда яшамоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter