Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сооронбай Жээнбеков икки марта президент бўлмоқчи эмас

Сооронбай Жээнбеков икки марта президент бўлмоқчи эмас

Фото: «РИА Новости»

Инаугурацияси 2017 йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтган Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков иккинчи муддатга номзодини илгари сурмоқчи эмас. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Жээнбековнинг режаси 2019 йил якунларига бағишланган йиғилишда маълум бўлди.

Йиғилишда қатнашган журналистлардан бири Қирғизистоннинг ҳозирги раҳбарига барча ислоҳотларни амалга оширишга улгуриши учун битта президентлик муддати етмаслиги мумкинлигини таъкидлаганди.

«Йўқ, йўқ, керак эмас. Иккинчи муддат керак эмас», — дея Жээнбеков бошқа саволларга ўтишни сўраган.

Маълумот учун: Қирғизистонда президент олти йилга, аммо бир муддатга сайланади. Республикада кейинги президентлик сайловлари 2023 йилга белгиланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг