Россиядаги шаҳар ҳукумати Сталинга ёдгорлик ўрнатишни рад этди

Калининградда маҳаллиф ҳокимият совет раҳбари Иосиф Сталиннинг қатағонлари туфайли унга ҳайкал ўрнатишдан бош тортди.
Шаҳар маъмурияти раҳбари Елена Дятлова Россия Федерацияси Коммунистик партияси маҳаллий бўлимининг таклифини рад этди, унинг буйруғи партиянинг маҳаллий вакиллари томонидан эълон қилинди.
Дятлова шахсга сиғиниш ва сиёсий қатағонни қораловчи тарихий ҳужжатларга таянганини билдирган. Ўз жавобида амалдор ёдгорликларни ўрнатиш жамиятда низоларга олиб келмаслиги кераклигини таъкидлади ва КПСС Марказий Қўмитасининг 1956 йилдаги «Шахсга сиғиниш ва унинг оқибатларини бартараф этиш тўғрисида»ги қарорини, шунингдек, «Сиёсий қатағон қурбонларини реабилитация қилиш тўғрисида»ги қонунни эслади.
У коммунистларнинг эътиборини 1930 йиллардан 1950 йилларнинг бошларигача бўлган давр сталинизм қатағонлари даври деб эътироф этилганлиги ва СССР фуқароларининг узоқ муддатли террор ва таъқиблари қонун ва адолат ғоясига тўғри келмайдиган деб қораланганига қаратди.
Россия Федерацияси Коммунистик партияси Дятлованинг позициясини «СССР тарихини қоралашга қаратилган аниқ антисовет позиция» деб ҳисоблашини билдирди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter