Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Путин Украинада қай усулда ғалаба қозонмоқчи экани очиқланди

Путин Украинада қай усулда ғалаба қозонмоқчи экани очиқланди

Фото: ТАСС

Айни пайтда Россия президенти Владимир Путин бошчилигидаги ҳарбий қўмондонлик Украинада тадрижий равишда тактик ютуқларга эришиш учун узоқ муддатли ҳужум амалиётини маъқул кўрмоқда. АҚШнинг Урушни ўрганиш институти (ISW) ҳисоботига кўра, Кремль урушни чўзиш ва Украина армиясининг тинкасини қуритиш орқали янада кўпроқ ҳудудларни эгаллашни қасд қилган.

Путин уруш қанча узоқ муддат давом этса, Украинанинг янада кўпроқ ҳудудини босиб олиш ва давлатчилигини парчалаш мумкинлигига ишонади. Россия етакчиси вақт ўтиши билан Украинага Ғарбнинг кўмаги камаяди ва рақиб армияси ҳолдан тояди деб ҳисоблайди. Расмий Москванинг урушни давом эттириш ниятида собит экани ана шу яширин мақсад билан изоҳланади, дейди ISW таҳлилчилари. 

Айни чоқда, Урушни ўрганиш институти Ғарб давлатлари Украинага қарши ҳужум учун зарур қурол-аслаҳа ва техникани тезроқ етказиш кераклигини уқтирган.

Яқинда Украина президенти Владимир Зеленский Ғарб давлатлари Россиядаги беқарорлик важидан Киевнинг тўлақонли ғалабаси учун кўмак беришни пайсалга солаётгани ҳақида гапирган эди. Зеленский фикрича, Ғарбнинг тараддуд ва иккиланиши Путинни Украинанинг янги-янги ҳудудларини босиб олишга ундамоқда.

Аввалроқ Урушни ўрганиш институти Путиннинг Украина босқинидаги асосий хатосини очиқлаган эди. Экспертларга кўра, 2022 йил 24 февраль куни Украинага бостириб кирган Россия қўшинларини бошқарувчи ягона қўмондон тайинланмагани асосий хатоларидан бири саналади.

Қайд этилишича, Путин Украинада қисқа муддатга узил-кесил ғалаба қозонишга шу қадар қаттиқ ишонганки, турли ҳарбий бўлинмаларнинг ҳаракатини мувофиқлаштирувчи ягона қўмондон тайинламаган. Қолаверса, Россия президенти тезкор ғалабага ҳарбий қўмондонларнинг шерик бўлишини истамаган. Украинадаги зафар олий бош қўмондоннинг шахсий хизмати ўлароқ тақдим этилиши режалаширилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг