Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Покистонда ёқилғининг янги нархлари белгиланди

Покистонда ёқилғининг янги нархлари белгиланди

Покистон ҳукумати келаётган икки икки ҳафта ичида ёқилғи нархлари оширилишини эълон қилди, деб хабар берди Express Tribune.

Бензин 3,47 рупия (0,012 доллар)га қимматлаб, 1 литри 256,13 рупия (0,92 доллар)ни ташкил этади. Дизел ёнилғиси нархига 2,61 рупия (0,0094 доллар) қўшилиб, 1 литри 260,95 рупия (0,94 доллар) дан сотилади.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йида ҳукуматни эгаллаган «Покистон мусулмонлар лигаси — Навоз» партияси Халқаро валюта жамғармасининг озгина молиявий кўмагини деб мамлакат ичкарисида ёқилғини субсидиялашни тўлиқ тўхтатган эди. Ўшанда, бир неча ой ичида, ёқилғи нархи кескин қимматлашиб кетган эди (1 литрига 90 рупия қўшилган).

Бу мамлакат бўйлаб инфляция ўсишига олиб келди, чунки Покистонда бензин ва дизел ёнилғиси логистика ва энергетика асоси саналади. 2023 йилда инфляция чўққиси расмий рақамларнинг ўзида йиллик кесимда 50 фоизга чиқди, фақат 2024 йил ўрталарига келибгина нархларнинг ўсишини нари-бери жиловлашга эришилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг