Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Пашинян: Арманистон Тоғли Қорабоғни Озарбайжон ҳудуди сифатида тан олишга тайёр

Пашинян: Арманистон Тоғли Қорабоғни Озарбайжон ҳудуди сифатида тан олишга тайёр

Кеча, 22 май куни Арманистон бош вазири Никол Пашинян Ереван Тоғли Қорабоғни Озарбайжон ҳудуди сифатида тан олишга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақида у матбуот анжуманида айтиб ўтган.

Арманистон бош вазири Тоғли Қорабоғдаги арманлар ҳуқуқларининг таъминланиши «унутилиб қолмаслиги» ва Озарбайжон «этник тозалаш ва геноцид» сиёсатини олиб бормаслиги учун халқаро даражада кафолатлар берилиши шартлигини таъкидлаган.

«Тоғли Қорабоғни қўшиб ҳисоблаганда умумий ҳудуд 86 минг квадрат километр ҳисобланади. Аммо биз Тоғли Қорабоғ арманларининг ҳуқуқлари ва хавфсизлиги масаласини Степанакерт-Боку мулоқотида муҳокама қилишимиз керак», — деган Никола Нашинян.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг