Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Олтин ўзига хос янги валютага айланмоқда — WGC

Олтин ўзига хос янги валютага айланмоқда — WGC

Иллюстратив фото

2024 йил учинчи чорагида жаҳонда олтинга талаб тарихда биринчи марта 100 млрд долларлик довондан ошди. Бу ҳақда Жаҳон олтин кенгаши (World Gold Council, WGC) баёнот берди.

Ўтган йилга нисбатан мисли кўрилмаган 35 фоизлик ўсиш қатор омиллар — марказий банклар ва бой инвесторлар томонидан фаол харидлар, фоиз ставкалари пасайиши, геосиёсий мавҳумлик, портфеллар диверсификацияси ва бошқалар билан боғлиқ.

Жисмоний ҳажм бўйича олтинга умумий талаб, жумладан, биржадан ташқари инвестициялар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5 фоизга ўсиб, 1 313 тоннани ташкил этди. Қимматбаҳо металл нархи шу йилнинг ўзида 33 фоиздан кўпроқ қимматлаб, рекорд нархлар 30 мартадан зиёдроқ янгиланди.

«Иқтисодий нобарқарорлик ва геосиёсий хатарлар шароитида олтин ўзига хос янги валютага айланмоқда», — дейишмоқда WGC) таҳлилчилари.

Учинчи чоракда олтиннинг ўртача нархи бир унцияси (28 грамм) учун рекорд — 2 474 долларни ташкил этди, бу ўтган йилгидан 28 фоиз юқори кўрсаткич.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг