Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Москвада 32-қават баландлигида ишлаётган кранчи жазирамада вафот этди

Москвада 32-қават баландлигида ишлаётган кранчи жазирамада вафот этди

Фото: Mash телеграм-канали

Москванинг Данилов тумани High Life тураржой мажмуаси қурилишида бахтсиз ҳодиса юз берди. Қурилиш крани кабинасида кранчи ҳушидан кетган — кран тўхтаб қолгани сабабини билиш учун тепага кўтарилган ҳамкасби уни шу алфозда учратган.

Кучли шамол туфайли қутқарувчилар кран кабинасига чиқиш учун вақт йўқотишди. ФВВ ходимлари 32-қават баландлигига кўтарилишганида, кранчининг жони узилган эди, дея хабар берди РЕН-ТВ.

Дастлабки тахминларга кўра, кучли иссиқ туфайли кранчининг юраги тўхтаб қолган.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Россиянинг бир қатор ҳудудларида аномал жазирама ҳукм сурмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг