Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Йўл қурилишида ҳуқуқбузарлик аниқланишига ёрдамлашган шахслар мукофотланади

Йўл қурилишида ҳуқуқбузарлик аниқланишига ёрдамлашган шахслар мукофотланади

Фото: «Xabar.uz»

«Йўллар ва йўл инфратузилмасининг яхши ҳолатда сақланишини таъминлаш ҳамда ҳудудларни ободонлаштириш бўйича амалдаги механизмларни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Қарори (ПҚ-241-сон, 01.07.2024 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, рухсатнома олмасдан йўл объектида қурилиш ва таъмирлаш ишларини амалга оширганлик ёки йўл объектининг аввалги ҳолатини тиклаш бўйича мажбуриятни бажармаслик ҳолати бўйича ҳуқуқбузарлик аниқланишига фаол ёрдам берган шахсларга ундирилган жариманинг 50 фоизи миқдорида мукофот пули берилади.

Ҳудудлар қиёфасини яхшилаш мақсадида эксперимент тариқасида 2024 йил 1 сентябрдан 2025 йил 1 сентябргача жойлардаги ҳокимлар белгилаб берадиган муайян ҳудудда қуйидагиларни назарда тутувчи чора-тадбирлар амалга оширилади:

  • фуқаролар ва юридик шахсларнинг уларга тегишли бино ва иншоотга туташ ҳудудларни ободонлаштириш борасидаги масъулияти ОАВ, ижтимоий тармоқлар орқали ҳар бир маҳаллада маҳалла раислари томонидан тушунтирилишини ташкил қилиш;
  • кўп қаватли уйлар ҳовлиси ва атрофи, йўл ҳамда кўча четларининг ободонлаштирилган намунавий кўринишини тасдиқлаш;
  • йўл ва кўча четларидаги бўш ерларни кўкаламзорлаштириш бўйича дастур тасдиқлаш.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг