Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мексикада 447 та ер силкиниши қайд этилди: қурбонлар бор

Мексикада 447 та ер силкиниши қайд этилди: қурбонлар бор

Фото: «Eluniversal.com.mx»

Сешанба куни Мексика жанубида 7,5 магнитудали зилзила бўлди. Ерости силкинишларининг эпицентри Оахако штати Крусесита шаҳридан 23 километр жанубда қайд этилган. Миллий сейсмология хизмати маълумотларига кўра, маҳаллий вақт билан 14:30 гача 447 та такрорий зилзила қайд этилган. Энг кучлиси 4,6 магнитудали бўлган.

Оахака штати  ҳудудида 6 та ўлим қайд этилди, 4 киши жароҳатланган. 3 та федерал ва 5 минтақавий автомагистралларда кўчки, 500 та қурилма ва 15 та тиббиёт муассасаси, шунингдек, 4 та археологик ҳудудда зарарланиш аниқланган, деб хабар берди «РИА Новости».

Зилзила мамлакатнинг 11 та штатида билинган, бироқ улардан ўнтаси — Чиапас, Герреро, Морелос, Табаско, Веракрус, Пуэбла, Мичоакан, Тласкала, Идальго ва Мехико жиддий вайроналар ҳақида маълум қилмаган. Шу билан бирга, фуқаро муҳофазаси миллий бошқармаси хабарига кўра, 30 киши турли даражада жароҳат олган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг