Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Латвия Россия ва Белоруссиядан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импортини тақиқлаяпти

Латвия Россия ва Белоруссиядан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импортини тақиқлаяпти

22 феврал, пайшанба куни Латвия Сейми тегишли қонун ҳужжатларига Россия ва Беларусдан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини олиб киришни тақиқловчи ўзгартириш киритди.

Қонун Латвияга Россия ва Белоруссиядан қишлоқ хўжалиги ва озуқа маҳсулотларини олиб киришни тақиқлайди. Тақиқ, шу жумладан, ушбу турдаги маҳсулотларнинг учинчи мамлакатлар орқали Латвияга кириб келишига ҳам тааллуқли.

Қонун лойиҳасида тақиқ 2025 йил 1 июлгача амал қилиши, зарурат туғилганда узайтирилиши мумкинлиги ҳам назарда тутилади.

Мамлакат Сейми кўриб чиққан ҳужжат изоҳида Латвия Россия билан чегарадош давлат сифатида ўз хавфсизлигини ҳимоя қилиш мақсадида иқтисодий алоқаларни тезроқ узиш сари интилаётгани тушунтирилади. Қайд этилишича, Латвия ташаббуси Европа Иттифоқи умумий санкция сиёсатининг қўшимча элементи ҳисобланади.

«Латвия тинчлик ва халқаро хавфсизликни сақлаш учун қўлидан келган барча ишни қилиши керак. Латвия Украинани Россия устидан ғалаба қозонмагунча қўллаб-қувватлайди», – дейилади ҳужжат изоҳида.

Таъкидланишича, қонунга киритилаётган ўзгартиришлар босқинчи давлатларнинг бюджети ва бу мамлакатлар корхоналари ўз маҳсулотларини Латвияга экспорт қилишдан қўшимча даромад олишига йўл қўймаслик ва шу орқали Украинада урушни давом эттириш имкониятига ҳисса қўшмасликка қаратилган.

Маълумот учун, мазкур қонун президент томонидан имзоланганидан кейин кучга киради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг