Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ким Чен Ин учувчисиз қурилмалар синовларига шахсан раҳбарлик қилди (фото)

Ким Чен Ин учувчисиз қурилмалар синовларига шахсан раҳбарлик қилди (фото)

Фото: Корея марказий телеграф агентлиги

Ким Чен Ин учувчисиз қурилмалар синовларига шахсан раҳбарлик қилди. Корея марказий телеграф агентлиги хабар беришича, синовлар КХДР миллий мудофаа академияси томонидан ўтказилган.

Шимолий Корея етакчиси душманга қуруқлик ва денгизда ҳужум қилишга мўлжалланган турли тоифадаги дронларни фаол ишлаб чиқиш ва кўпайтиришни буюрган.

Хабарга кўра, дронлар тегишли нишонларни топиб, йўқ қилишга муваффақ бўлган. Ким Чен Ин ҳарбий тайёргарликда учувчисиз технологияларни ривожлантириш муҳимлигини таъкидлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг