Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Журналистлар учун энг қайғули йил

Журналистлар учун энг қайғули йил

Фото: Shafaqna.com

Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси (CPJ) ҳисоботига кўра, 2024 йилда жаҳон бўйича камида 124 нафар оммавий ахборот воситаси ходими ҳалок бўлди.

CPJ бош директори Жоди Гинсбергнинг фикрича, журналистларни ўлдириш кўпайиши — «бутун дунёда ОАВни тийиш бўйича янада кенгроқ тенденциянинг бир қисми саналади».

«Бу муаммо барчамизни ташвишлантириши шарт. Негаки, коррупция ва жиноятчиликка қарши курашишимиз ва ҳокимиятни қўлида тутиб турганларни жавобгарликка тортишимизга цензура халақит бермоқда», — деди Гинсберг.

CPJ маълумотига кўра, 2024 йилда энг кўп — 85 нафар журналист Фаластин-Исроил урушида ҳалок бўлди. Покистон ва Суданда — олти нафардан, Мексикада — беш, Сурияда — тўрт, Ливан, Ироқ ва Мянмада — уч нафардан журналист ўлдирилган.

Ҳали ҳеч қачон бир йилда бунчалик кўп журналист ўлдирилмаган, дейилади қўмита ҳисоботида.

Сўнгги маротаба журналистлар энг кўп 2013 йилда ҳалок бўлган — 113 нафар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг