Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жанубий Корея парламентига президентга импичмент тўғрисидаги ҳужжат келиб тушди

Жанубий Корея парламентига президентга импичмент тўғрисидаги ҳужжат келиб тушди

Жанубий Кореянинг олти партияси, жумладан, асосий мухолифатдаги Демократик партия президентга қарши импичмент тўғрисидаги қонун лойиҳасини парламентга тақдим этди.

«Овоз бериш 6-7 декабр кунлари бўлиб ўтиши керак», – деб хабар бермоқда маҳаллий ОАВ.

Шунингдек, «Ёнҳап» агентлиги Жанубий Кореядаги мухолифат президентга импичмент жараёнини бугун, 4 декабр куни бошлаши ҳақида хабар беради.

Маълумот учун, импичмент айрим давлатларда, масалан, АҚШ, Буюк Британия, Япония каби давлатларда олий мансабдор шахслар (мамлакат президенти, ҳукумат бошлиғи ва шу кабилар)ни жавобгарликка тортиш ва уларнинг жиноятлари тўғрисидаги ишларни судда кўриб чиқишнинг алоҳида тартиби ҳисобланади. Импичмент вақтида жиноий иш қўзғатиш ва судга беришни, одатда, парламентнинг қуйи палатаси амалга оширади, ишни кўриб чиқиш эса – олий палатанинг вазифаси. Бу эса лавозимдан четлатиш (бўшатиш) билан якунланиши мумкин. Импичмент тартибида ҳукм қилинган шахс умумий тартибда жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг