Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жанубий Корея мудофаа вазири халқдан узр сўради ва истеъфо берди

Жанубий Корея мудофаа вазири халқдан узр сўради ва истеъфо берди

Жанубий Корея мудофаа вазири Ким Ёнг Хён халқдан узр сўради ва истеъфо берди. У бир кун аввал мамлакат президенти Юн Сок Ёлнинг буйруғи билан эълон қилинган умумий ҳарбий ҳолатга армияни йўллаган эди.

«Миллий мудофаа вазири сифатида мен масъулиятни тўлиқ ўз зиммамга оламан ва жамоатчиликни саросимага солганим ва хавотирга қўйганимдан афсусдаман», — деди у.

Эслатиб ўтамиз, Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл сешанба куни мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этилганини эълон қилиб, буни «Шимолий Корея тарафдори давлатга қарши кучлар»ни йўқ қилиш зарурати билан изоҳлаган эди.  

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг