Жаҳондаги энг йирик автомобил етказиб берувчиси маълум қилинди
Европа Иттифоқи томонидан электромобилларга бож жорий этилишига қарамай, Хитой 2025 йилда жаҳон бозорида энг йирик автомобил етказиб берувчиси бўлиб қолади.
Бундай прогнозни экспертлар ҳисоботига таяниб, South China Morning Post нашри келтирди.
Xua Chiang Securities маълумотларига кўра, Хитой автомобиллари савдоси 2025 йилда 5,58 миллион донадан ошиши мумкин, бу йил кутилганидан 14 фоизга кўп.
Бироқ, газета ёзганидек, Пекин тариф ўзгаришлари туфайли юзага келган қийинчиликларга дуч келади. Шу муносабат билан мамлакатнинг йирик автомобил ишлаб чиқарувчилари, жумладан, давлатга қарашли CAIC Motors компанияси ўз маҳсулот ассортиментини бензинли двигателли ва гибрид моделли автомобилларни ўз ичига олиши учун диверсификация қилиши керак бўлади.
Октябр ойи охирида Европа Комиссияси беш йил давомида Хитой электромобилларини Европа Иттифоқига импорт қилиш учун 35,3% гача бўлган якуний бож тўловларини эълон қилди. BYD'дан электромобиллар учун божлар 17%, Geely - 18,8%, CAIC - 35,3%ни ташкил этади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter