Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Исроил Ғазо жанубидаги ҳужумларни вақтинча тўхтатади

Исроил Ғазо жанубидаги ҳужумларни вақтинча тўхтатади

Исроил ҳарбийлари Ғазо сектори жанубидаги ҳужумда «тактик пауза» эълон қилди.

Ғазо секторига келаётган инсонпарварлик ёрдами ҳажмини ошириш бўйича давом этаётган саъй-ҳаракатлар доирасида ҳамда БМТ ва халқаро ташкилотлар билан қўшимча муҳокамалардан сўнг шанба кунидан бошлаб гуманитар мақсадларда «ҳарбий фаолиятнинг маҳаллийлаштирилган тактик паузаси» эълон қилинди.

Баёнотга кўра, пауза ҳар куни соат 08:00 дан 19:00 гача Исроил назоратидаги Керем Шалом назорат-ўтказиш пунктидан олиб борувчи йўл бўйлаб амал қилади.

Аввалроқ, Ғазо секторининг жанубида, Рафаҳ ҳудудида саккиз нафар исроиллик аскар ҳалок бўлгани кеча олдин маълум бўлди. Исроил кучларининг хабар беришича, муҳандислик жангчилари зирҳли транспортёрда бўлган - портлаш натижасида шикастланган, шундан сўнг портлаш содир бўлган.

Эслатиб ўтамиз,  Исроилнинг ҳужумлари натижасида ўлганлар сони 37 мингга яқинлашди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг