Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Икки бошли ва учта қўлли бола дунёга келди

Икки бошли ва учта қўлли бола дунёга келди

Фото: «Odisha TV»

Ҳиндистоннинг Одиша (Орисса) штати Кани қишлоғида яшовчи аёл хусусий туғруқхонада икки бошли ва уч қўлли болани дунёга келтирди. Бу ҳақда «Odisha TV» телеканали сайтида хабар берилган.

Қиз Умакант Парида ва унинг рафиқаси Aмбика хонадонида 11 апрель куни туғилган.

Болани дунёга келтириш учун хусусий шифохонадаги тиббиёт ходимлари онада кесарча кесиш амалиётини амалга оширдилар. Шундан сўнг у туман шифохонасига ўтказилди.

«Чақалоқ иккала оғзида овқатланиб, иккала бурни билан нафас олмоқда. Афтидан, улар опа-сингил бўлиб, уч қўл ва икки оёқ билан битта танага бирлашиб кетган», — дейди Туман педиатри, доктор Дебашис Саху.

Ҳозир бола ўзини яхши ҳис қилмоқда. У ихтисослаштирилган даволаниш учун Каттак шаҳридаги Сардар Валлабхаи Пател номидаги педиатрия институтига ўтказилди.

Отаси қизини даволаш учун давлатдан ёрдам сўрамоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг