Физиология ва тиббиёт бўйича Нобел мукофоти совриндорлари эълон қилинди
Нобел жамғармаси физиология ва тиббиёт бўйича мукофот соҳибини эълон қилди. Ушбу йўналишда Виктор Амброз ва Гари Рувкун мукофотга сазовор бўлишди.
Қайд этилишича, мукофот «микроРНК ва унинг транскрипциядан кейинги генларни тартибга солишдаги роли» устида олиб борилган тадқиқот ишлари учун берилган.
Бу Нобел ҳафталигининг биринчи мукофоти бўлиб, эртага, 8 октябр куни физика, 9 октябрда кимё, 10 октябрда адабиёт бўйича лауреатларнинг номи эълон қилинади.
Тинчлик бўйича мукофот ғолиби эса 11 октябр куни маълум бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter