Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Физика бўйича 2024 йилги Нобель мукофоти совриндорлари маълум бўлди

Физика бўйича 2024 йилги Нобель мукофоти совриндорлари маълум бўлди

Нейрон тармоқларни ўрганган америкалик Жон Жозеф Хопфилд ва британиялик Жеффри Хинтон физика бўйича 2024 йилги Нобель мукофоти совриндорлари бўлди.

Улар физика воситаларидан замонавий кучли машина таълимининг асоси бўлган усулларни ишлаб чиқиш учун фойдаланганлар.

Жон Хопфилд (АҚШ) маълумотлардаги тасвирлар ва бошқа турдаги нақшларни сақлаши ва қайта қуриши мумкин бўлган ассоциатив хотирани яратди. Жеффри Хинтон (Канада) маълумотлардаги хусусиятларни автоном тарзда топадиган ва шу тариқа тасвирлардаги муайян элементларни аниқлаш каби вазифаларни бажарадиган усулни ихтиро қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг