Фақат икки киши тирик: Жанубий Кореядаги ҳалокат ҳақида аянчли факт эълон қилинди
Жанубий Кореядаги авиаҳалокатда 179 нафар киши ҳалок бўлди. Самолётда жами 181 киши бўлган ва икки кишигина тирик қолди.
Бу ҳақда миллий ёнғин хавфсизлиги хизматига таяниб, Yonhap агентлиги хабар берди. Дастлабки маълумотларга кўра, фақат икки киши қутқарилган: бир йўловчи ва бир экипаж аъзоси.
Агентлик маълумотларига кўра, ҳозир расмийлар Бангкокдан учаётган Jeju Air самолёти ҳалокатининг иккита асосий сабабини кўриб чиқмоқда: об-ҳаво шароити ва қушларнинг лайнерга урилиши.
Ҳаво кемасида асосан Жанубий Корея фуқаролари ва таиландликлар бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 62 киши қурбон бўлгани хабар берилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter