Жанубий Кореяда яна бир самолётда муаммо чиқди
Jeju Air авиакомпаниясининг Boeing 737-800 самолёти қўниш мосламасидаги муаммо туфайли аэропортга қайтди.
7C101 рейси Сеулдаги Гимпо аэропортидан Жежу оролига душанба куни маҳаллий вақт билан соат 6:37 да учди, деб хабар берди Yonhap агентлиги авиакомпанияга таяниб.
Самолёт ҳавога кўтарилганидан кўп ўтмай, экипаж қўниш мосламаси билан боғлиқ муаммоларни аниқлади ва бир соатдан камроқ вақт ўтгач, самолёт Гимпога қайтиб қўнди.
Самолётда 161 йўловчи бўлган, ҳеч ким жабрланмаган.
Якшанба куни Jeju Air авиакомпаниясига тегишли самолёт ҳалокатга учраган ва 179 киши ҳалок бўлганида ҳам учала қўниш мосламасида носозлик чиққани айтилганди.
Жанубий Корея президенти вазифасини бажарувчи Чой Санг Мок душанба куни мамлакатнинг бутун авиакомпания тизимини фавқулодда хавфсизлик текширувидан ўтказишни буюрди.
Транспорт вазирлиги Жанубий Корея ҳаво йўлларида фойдаланиладиган барча Boeing 737-800 самолётлари кўрикдан ўтказилишини маълум қилди. Мамлакат ҳаво тизимида жами 101 та шундай самолёт бор, улардан 39 таси Jeju Air авиакомпаниясига тегишли.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter