Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Европада арзон авиачипталар йўқолади

Европада арзон авиачипталар йўқолади

Фото: «Lenta»

Европа Иттифоқига аъзо давлатлар навбатма-навбат иқлим солиғини жорий этишни бошлади. Бу бюджет авиакомпаниялар фаолиятига таъсир кўрсатмасдан қолмайди. Уларни арзон авиачипталар сотиш имкониятидан маҳрум этади. Бу ҳақда «Лента» хабар берди.

Таъкидланишича, ҳукуматлар сайёҳларни муқобил транспорт воситаларига кўчиришга ундаш учун шундай қарорга келишган. Мана, масалан, 2020 йил апрелдан Германияда экология солиғи амал қила бошлайди. Янги сиёсатга кўра, ички рейслар ва Европа йўналишларида (2,5 минг километргача) парвоз учун жами йиғим 15 фоизга ошиб, 13,03 еврога етади. Аввал 7,5 евро эди.

Шу билан бирга, олти минг километр масофагача парвоз қиладиган сайёҳлар 23,4 евро ўрнига 33 евро тўлашига тўғри келади. Узоқ масофага учадиган сайёҳлар эса 42,1 евро, ўрнига 59,4 евро тўлашга мажбур.

Бундай йиғимларни Германиядан учиб кетаётган барча йўловчилар тўлаши шарт. Бу мазкур мамлакат аэропортларида бошқа самолётга кўчиб ўтган йўловчиларга тааллуқли эмас. Бундан ташқари, солиқдан тушган даромад темирйўл чипталари нархи пасайишига таъсир кўрсатади. Шу тариқа Германия поездларида сафарга чиқиш 10 фоизга арзонлашиши кутилмоқда.

Германиядан ташқари иқлим солиғи 2020 йилдан бошлаб Францияда ҳам жорий этилади. У ерда чиптанинг туридан келиб чиқиб йиғимлар 1,5 — 18 евро атрофида бўлади. Шунингдек, Нидерландия ҳукумати 2021 йилдан бошлаб мазкур солиқ турини жорий этишни эълон қилган. Швецияда эса экология солиғи 2018 йилдан амалда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг