Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Европа парламенти депутатлари қанча маош олади?

Европа парламенти депутатлари қанча маош олади?

Европа парламентининг яқиндагина сайланган депутатлари қонунчилик фаолиятини бошлашга ҳозирлик кўрмоқда.

Янги чақириқ депутатларининг ойлик маоши 8089 еврони ташкил этади. Бундан ташқари, Европарламентнинг ҳар бир аъзосига иш фаолияти билан боғлиқ харажатлар учун 4950 евро устама берилади. Депутат йил давомида сабабсиз равишда парламент мажлисларининг ярмидан кўпида қатнашмаса, устама ҳам икки бараварга қисқартирилади.

Европалик халқ ноибларини моддий рағбатлантириш бу билан чекланмайди. Депутатлар парламент биносида ўтказган ҳар бир куни учун 350 евро миқдорида маблағ олади. Бунинг учун улар парламентнинг давомат дафтарига имзо қўйиб, йўқламадан ўтиши керак.

Шу тариқа, европалик қонун ижодкори ҳар ой ўртача 17 минг евро маош ва устама олади. 

Аввал хабар берганимиздек, жорий йил 6-9 июнь кунлари Европа Иттифоқида парламент сайлови бўлиб ўтди.

720 та депутатлик креслоси аъзо давлатлар ўртасида қуйидагича тақсимланди: Германия – 96, Франция – 81, Италия – 76, Испания – 61, Польша – 53, Руминия – 33, Нидерландия – 31, Бельгия – 22, Греция – 21, Чехия – 21, Швеция – 21, Португалия – 21, Венгрия – 21, Австрия – 20, Болгария – 17, Дания – 15, Финляндия – 15, Словакия – 15, Ирландия – 14, Хорватия – 12, Литва – 11, Словения – 9, Латвия – 9, Эстония – 7, Кипр – 6, Люксембург – 6, Мальта – 6.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг