Эмомали Раҳмон Тожикистондаги ҳукмрон партия раислигига қайта сайланди
Президент Эмомали Раҳмон мамлакатнинг етакчи Тожикистон халқ демократик партияси раислигига қайта сайланди. Партия кеча, 18 декабр куни Душанбеда ўтказган XV қурултойда овоз берилган.
Таъкидланишича, 72 ёшли президент қурултой очилишида партия аъзоларини ТХДП 30 йиллиги билан табриклаб, унинг сўнгги беш йилликда эришган ютуқлари ҳақида сўзлаган.
Маълумот учун: Эмомали Раҳмон 1998 йил 18 мартидан буён ТХДП етакчиси саналади. У Тожикистонни президент сифатида бошқараётганига 30 йилдан ошди (1994 йил 16 ноябрдан буён).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter