Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Пойтахт ва вилоятлар марказларида жамоат транспорти хизматларини кўрсатиш сифати паст, йўналишлари мақбул эмас» – Абдушукур Хамзаев

«Пойтахт ва вилоятлар марказларида жамоат транспорти хизматларини кўрсатиш сифати паст, йўналишлари мақбул эмас» – Абдушукур Хамзаев

27 октябрь куни парламент сайловлари бўлиб ўтади, унда 5 та сиёсий партия депутатлик ўринлари учун рақобатлашмоқда.

Бугунги кунда сиёсий партиялар раҳбарлари ўз партияларининг ўтган сайловлардаги мақсад ва вазифаларининг бажарилиши, шунингдек, келгуси сайловларда қандай ташаббус ва мақсадлар билан қатнашиши ҳақида маълумот бермоқдалар. Хусусан, Ўзбекистондаги энг ёш сиёсий партия бўлган Экологик партия раҳбари Абдушукур Хамзаев оммавий ахборот воситаларига берган интервьюсида бир қатор долзарб масалаларга тўхталиб ўтди.

Унинг таъкидлашича, аҳолида шаҳарлардаги жамоат транспортидан фойдаланишда қийинчиликлар юзага келмоқда. Чунки Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида жамоат транспорти хизматларини кўрсатиш сифати паст, транспорт воситалари йўналишлари мақбул тарзда йўлга қўйилмаган, шаҳарларнинг демографик хусусиятлари ҳисобга олинмаган ҳолда йўналишлар ташкил этилган. Жамоат транспорти хизмати барча аҳоли пунктларини қамраб олмаган. Шаҳарлараро, вилоят ичидаги туманлараро жамоат транспорти эса умуман мавжуд эмас, ёки борлари ҳам йўқ бўлиб кетган.

«Йўллардаги тирбандликлар жамоат транспорти ҳаракати учун ноқулайликларни туғдирмоқда. Тошкент шаҳрининг айрим марказий йўлларида жамоат транспорти ҳаракатланадиган «А» белгили полоса, ажратилган тасмалар чизилди. Бироқ, у қачон ишлайди?

Транспорт вазирлиги, ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги белгиланган вазифалар ижросини таъминлаши керак эмасми?» – дейди Абдушукур Хамзаев.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг