Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Дуров устидан суд бир неча йилга чўзилиб кетиши мумкин

Дуров устидан суд бир неча йилга чўзилиб кетиши мумкин

Францияда Дуров устидан суд назорати бир неча йил давом этиши мумкинлиги айтилди.

Франциялик жиноий ҳуқуқшунос Деэвид Либескинднинг РИА "Новости" агентлигига айтишича, Францияда Телеграм асосчиси устидан суд назорати бутун тергов давомида давом этиши мумкин.

Унинг сўзларига кўра, Францияда жиноий тергов кўпинча уч ёки тўрт йил давом этади - максимал муддат йўқ. Бунда судья уни мунтазам равишда сўроққа чақиради. Бироқ, унинг сўзларига кўра, Дуров назоратни юмшатишни талаб қилиш ҳуқуқига эга. 

Адвокатнинг қўшимча қилишича, Францияда суд назорати интернет ва телефондан фойдаланишни чеклашни англатмайди, Дуров фаолиятини давом эттириши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Дуров 24 август куни ушланганди. 28 август куни суд уни гаров эвазига ҳибсдан бўшатди, Дуров бунинг учун 5 миллион евро тўлади. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг