Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Британия ўз фуқароларини Афғонистондан олиб чиқиш учун ҳаво кучларидан фойдаланиши мумкин

Британия ўз фуқароларини Афғонистондан олиб чиқиш учун ҳаво кучларидан фойдаланиши мумкин

Британия ҳукумати Афғонистондан ўз фуқароларини эвакуация қилиш учун ҳарбий ҳаво кучларидан фойдаланиши мумкин. Бу ҳақда Британия мудофаа вазирлиги хабар берди.

«Афғонистондаги сўнгги воқеалар сабабли Британия фуқароларини мамлакатдан олиб чиқишнинг иккинчи босқичини бошлашда муаммо туғиладиган бўлса, бош вазир қироллик самолётларидан фойдаланишга рухсат берди», дейилади хабарда.

Эвакуация тадбири Pitting деб номланди, унда 600 та ҳарбий, 16-ҳаво-ҳужум бригадаси қатнашади. Бундан ташқари, эвакуацияга кўмаклашиш учун ички ишлар вазирлиги ҳам жалб қилинган.

Жорий йил апрелдан бери 2 мингдан ортиқ британ дипломатлари оиласи билан Афғонистондан чиқиб кетган. 2014 йилдан бери бу кўрсаткич 3 мингтадан ошади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг