Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Боливияда давлат тўнтаришига уриниш бўлди

Боливияда давлат тўнтаришига уриниш бўлди

Боливиянинг амалдаги президенти Луис Арсе ҳарбийларнинг ҳукумат қароргоҳига келишини қоралаб, уларни демократияни ҳурмат қилишга чақирди.

Маълумотларга кўра, генерал Хуан Хосе Сунига ҳарбий тўнтариш уюштиришга уринган.

26 июн куни тушдан кейин Ла-Пасдаги ҳукумат уйи олдидаги майдонни ҳарбийлар эгаллаб олган. Боливия президенти Луис Арcе баъзи армия бўлинмаларининг ҳаракатини қоралади ва ҳарбийларни «демократияга ҳурмат кўрсатишга» чақирди.

Кейинчалик вазият назоратга олиниб, мамлакат армиясининг собиқ бош қўмондони, ҳарбий тўнтариш амалга оширишга уринган генерал Сунига ҳибсга олинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг