Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қирғизистонда давлат тўнтаришини тайёрлашда гумонланиб бир гуруҳ шахслар қўлга олинди

Қирғизистонда давлат тўнтаришини тайёрлашда гумонланиб бир гуруҳ шахслар қўлга олинди

Ижтимоий тармоқларда ҳибсга олиш жараёни акс этган видео тарқалди. Кадрларда қуролланган хавфсизлик кучлари Бишкек кўчаларида операция ўтказаётгани кўринади. Ҳибсга олинганларнинг шахслари ҳақида расмий маълумот йўқ, видеода юзлар ҳам кўринмайди.

«Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси давлат тўнтаришида гумон қилинган иштирокчиларни оммавий ҳибсга олиш ишларини олиб бормоқда», – деб ёзади Kaktus.media ахборот агентлиги ўз манбаларига таяниб.

Нашр манбаси «бир гуруҳ шахсларнинг ҳокимиятни куч билан эгаллаб олишга тайёргарлик кўрган»и ҳамда «барча фаол иштирокчилар қўлга олинаётгани»ни билдирган, холос.

Манба эҳтимолий давлат тўнтариши фаоллари ва шерикларининг исмларини, шунингдек, улар қайси сиёсатчи билан алоқадор бўлиши мумкинлигини айтишдан бош тортган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг