Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

БМТ Хавфсизлик кенгаши Яқин Шарқ бўйича фавқулодда йиғилиш ўтказади

БМТ Хавфсизлик кенгаши Яқин Шарқ бўйича фавқулодда йиғилиш ўтказади

Фото: Eduardo Munoz/Reuters

БМТ Хавфсизлик кенгаши бугун, 2 октябр куни Яқин Шарқдаги вазият бўйича фавқулодда йиғилиш ўтказади. Шу ой Хавфсизлик кенгашига раислик қилаётган Швейцария миссияси бу ҳақда маълум қилди.

Швейцария дипломатларига кўра, йиғилиш соат 10:00 (бизнинг вақт билан 19:00 да) бошланади. Тадбирдан сўнг Хавфсизлик кенгаши аъзоларининг ёпиқ маслаҳат учрашувлари бўлиб ўтади.

Исроил армияси (ЦАХАЛ) матбуот хизмати 1 октябр куни Эрон Исроил томон кенг кўламли ракеталар ҳужуми уюштиргани ҳақида баёнот берди.

The Jerusalem Post газетаси хабарига кўра, Эрон Исроил ҳудуди томон 400 га яқин ракета учирган. Тел-Авив шаҳри ҳам нишонга олинган.

Исроил бош вазири офиси маслаҳатчиси Дмитрий Генделман берган баёнотга кўра эса Эрон Исроилга учирган ракеталар сони 180 та атрофида бўлиб, уларнинг катта қисми зарарсизлантирилган.

Ўз навбатида, бош вазир Бинямин Нетаняху Эроннинг ракета ҳужумини «катта хато» деб атаб, бу Теҳронга қимматга тушишини айтган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг